Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия янги ракета тизимини синовдан ўтказди
Туркия ҳарбийлари Қора денгиз ҳудудида Roketsan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган KAAN ракета тизимини муваффақият билан синовдан ўтказди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берган.
Ракета Синоп вилояти ҳудудидан учирилган, у 280 километр масофа босган. Жараённи Мудофаа вазири Фикри Ишик ва Туркия мудофаа саноати департаменти раҳбари ўринбосари Исмоил Демир кузатиб турган.
KAAN ракета тизими Истанбулдаги IDEF-2017 халқаро кўргазмасида тақдим этилганди.
610 миллиметрли KAAN ракетаси армия бўлинмаларини самарали қўллаб-қувватлай олади. Унга ўрнатилган GPS ва навигация тизими мўлжалга аниқ етиб боришни таъминлайди.