Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМнинг 8 фоиздан 7,8 фоизга пасайишини прогноз қилди
Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодиётнинг ҳолатига доир маърузаси билан бўлишди. Унга кўра, 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бироз секинлашади - 2016 йилда ЯИМ ўсиши 8 фоиз бўлган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 7,8 фоизни ташкил қилади.
Маърузада шунингдек мамлакатдаги инвестицияларнинг 9,5 фоизга ўсгани қайд этилган. Экспорт ҳажмининг ўсиши кимёвий моддалар, автомобиллар, олтин ва хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келиши, газ, металл ва пахта экспорти эса камайгани таъкидланади. Маърузада Ўзбекистон импорти қисқаргани алоҳида қайд этилган.
Ҳукуматнинг мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақи, инвестиция ва трансфертларни оширгани, тадбиркорлар учун солиқларнинг қисқартирилиши каби омиллар келтирилган.
Маърузада шунингдек 2016 йил охиридаги сайловлар мамлакатдаги сиёсий барқарорликни сақлаб қолгани таъкидланади. 2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот йили" дея эълон қилингани, мамлакатда олиб борилаётган модернизациялаш ишлари Ўзбекистоннинг янада фаровон давлат бўлиши учун хизмат қилишига ишонч билдирилган.
Жаҳон банки 2017 йилда Еврооосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) энг юқори ЯИМ Қирғизистонда бўлишини прогноз қилмоқда. 2016 йил якунларига кўра, Қирғизистонда ЯИМ ўсиши 3,8 фоизни ташкил қилган. 2017 йилда эса бу кўрсаткичнинг 3,4 фоизгача камайиши тахмин қилинмоқда. Бунга олтин қазиб олишнинг режага мувофиқ камайтирилиши сабаб бўлиши кўрсатилади, бироқ иқтисодиётнинг бошқа соҳалари ўсиши қайд этилган.
Шундай бўлса-да, Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистоннинг ўсиш кўрсаткичлари энг кам. Жумладан, Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши 8 фоиздан 7,8 фоизга, Тожикистоннинг ЯИМ ўсиши эса 6,5 фоиздан 5,5 фоизга қисқариши айтилади. Жаҳон банки прогнозига кўра, Марказий Осиёда ўсиш кўрсаткичлари пасаймайдиган ягона давлат Туркманистон бўлади - унинг ЯИМ 6,2 фоиздан 6,3 фоизга ўсади.
Мавзуга оид
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
08:20 / 18.10.2024
ЖБ: Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг тез ўсаётган уч иқтисодиётдан бири
21:21 / 17.10.2024