Жамият | 20:42 / 17.05.2017
17961
3 дақиқада ўқилади

Фото: Аграр университетида таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси

Бугунги кунда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш олий таълим муассасаларининг устувор вазифалари ҳисобланади. 

Шу нуқтаи назардан, Тошкент давлат аграр университетида ҳам талабаларнинг олган назарий билимларини ишлаб чиқариш билан ўзаро боғлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги тармоқлари (пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, пиллачилик, мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаш)да амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини, қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишини инобатга олиб бакалавриат таълим йўналишларининг 1-3 курс талабалари учун Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув жараёни жадвалида белгиланган бир ҳафталик ўқув-танишув ва ишлаб чиқариш амалиётлари Тошкент вилояти Қуйи-Чирчиқ туманидаги пахтачилик, ғаллачилик, чоравачилик, ипакчилик, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида, биолабораторияларда ва машина трактор паркларида олиб борилмоқда.

Талабаларни амалиётларни корхона, ташкилот, илмий-тадқиқот муассасалари ва фермер хўжаликларидан ташқари университетнинг ўқув тажриба ва илмий-тадқиқот станциясида ҳам олиб боришлари учун талабаларга барча шарт-шароитлар яратилган ва бугунги кунда талабалар амалиётларини ўтаб келишмоқда.

Қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳасидаги таълим йўналишларида малака амалиётлари таълим дастурининг мажбурий қисми ҳисобланиб, талабаларнинг касбий-амалий тайёргарлигига бевосита йўналтиради. Малака амалиётлари умумкасбий ва мутахассислик фанларидан олинган назарий билимларни бевосита мустаҳкамлаш учун ўтказилади ва қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, ипакчилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва бошқа тармоқларидаги ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этиш, кўникмалар ҳосил қилиш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлашга ёрдам беради.

Амалиёт даврида талабаларга қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехникаси, улардан юқори ҳосил олиш, касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашиш, ғўза, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш агротехникаси, чорвачилик, пиллачилик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ўғит қўллаш тизими, механизация ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнлари билан юқори малака профессор-ўқитувчилар томонидан таништирилиб борилмоқда.

Мавзуга оид