Ўзбекистон | 19:51 / 17.05.2017
94970
1 дақиқада ўқилади

Топ-5: Ўзбекистонда қайси касб эгаларига эҳтиёж катта? 

DaVinci Solutions компанияси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий HR-анжумани мавзуси «Истеъдодларни жалб қилиш ва ривожлантириш»га бағишланди. «Кун.uz» мухбири ҳам ушбу анжуманда иштирок этди.

Анжуманга махсус меҳмонлар, спикерлар, хорижий экспертлар ташриф буюрди ва улар ёш истеъдод эгаларини жалб этиш бўйича тавсиялар, тажрибалар ҳақида ўртоқлашишди. Шунингдек, HR соҳасидаги инновациялар тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. 

Муҳокамалар чоғида  айни дамда Ўзбекистонда энг талабгир бўлган мутахассислар бешлиги эълон қилинди: 
1. IT дастурчи
2. HR директор
3. Маркетолог
4. Кимё технологи
5. Муҳандис

Мазкур рейтинг DaVinci Solutions томонидан ярим йил давомида бўш иш ўринлари эълон қилинувчи сайтлар ҳамда иш берувчи компаниялар ўртасида ўтказган тадқиқоти натижасида тузилган.

Мавзуга оид