Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ва Германия НАТОнинг ИШИДга қарши курашдаги ўрнини оширишга қарши
Франция ва Германия Американинг ИШИД билан Сурия ва Ироқдаги курашда НАТО ўрнини ошириш борасидаги режасига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Рейтерс хабар берди.
Альянснинг кўпчилик иштирокчилари, режа Брюселлда кейинги пайшанба куни эълон қилинишидан умидвор. Бу ҳолат Трампнинг НАТО йиғилишига биринчи марта келганида юз бериши мумкин. Бироқ Франция ва Германия бунга қарши чиқмоқда.
Икки давлатнинг қаршилигига асосий сабаблар орасида – НАТОнинг Афғонистонга ўхшаш яна бир қиммат кампанияга аралашиб қолиши, араб давлатлари қаршилигига учраш ёки Россия билан Сурия туфайли зиддият бориш кабилар бор.
"Улар бунга бормайди", - дея айтиб ўтди НАТО давлатининг юқори мансабли дипломатларидан бири. Унинг таъкидлашича, режага нисбатан хавотирли муносабатлар блокнинг бошқа аъзолари, жумладан, Греция ва Италияда ҳам бор.
"Улар айнан нима ўзгаришини билишни исташмоқда. НАТОнинг барча 28 аъзоси кампанияда иштирок этаяпти", - дея айтиб ўтди дипломат. У ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияни назарда тутган, унга 68 давлат киради ҳамда улар орасида НАТОнинг барча аъзолари бор.
Франция ва германиялик амалдорлар бу борада изоҳ бермаган, бироқ Германия канцлери Ангела Меркель ўтган ҳафта НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашганида, альянс коалицияга қўшилиши мумкинлигини истисно этмади. Шу билан бирга, Меркель ва Столтенберг НАТО Сурия ва Ироқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслиги тарафдори бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026