«Тошшаҳартрансхизмат» техник ишлар ўтказилиши ҳақида огоҳлантирди
Жорий йилнинг 22-23 май кунлари йўловчи транспортини мониторинг қилиш тизимида техник ишлар ўтказилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Техник ишлар туфайли автобус бекатларида ўрнатилган маълумот таблолари ишида эҳтимолий бузилишлар бўлиши, шунингдек, «TashBus» мобил иловаси ишида маълум муаммолар юзага келиши мумкин. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт автобуслари йўловчилари учун «TashBus» мобил иловаси ишлаб чиқилган, ундан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг 100 мингга яқини фойдаланмоқда. Шунингдек, шаҳар бўйлаб 20 та автобус бекатида автобуслар келиш вақти, об-ҳаво маълумоти ва валюталар курси кўрсатилган электрон таблолар ўрнатилган. Бу таблоларни жорий қилиш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 22.11.2024
«Тошшаҳартрансхизмат»га янги раис тайинланди
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:31 / 09.04.2024