Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадагаскарда мусулмон аҳоли кўпаймоқда
Мадагаскарнинг 25 млнлик аҳолиси орасида мусулмонлар улуши кўпаймоқда.
Расмий статистикага кўра, 2010 йилда бу орол давлат аҳолисининг 1,1 фоизини мусулмонлар ташкил қилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 15 фоизга етган.
Мадагаскарнинг 49 ёшли фуқароси Жан-Жак Ревана "Анадолу" ахборот агентлигига қандай қилиб исломга киргани ҳақида гапириб берди.
Унинг айтишича, 15 йил аввал у насронийлик динига ибодат қилган ва мунтазам равишда католик черковга қатнаган, бироқ шу билан бирга бошқа динларга ҳам қизиқиш билдирган.
"Ислом дини менда кўпроқ таассурот қолдирди ва мен ҳақиқий мусулмонга айландим", деб айтмоқда Ревана.
Ревананинг таъкидлашича, у исломда гўзалликнинг маънавий ва ижтимоий маъносини англаган.
"Қуръонни ўрганиб, мен муқаддас китобдаги барча амалларга риоя қилишни ва бу билан яшашни бошладим", деб эсламоқда Ревана.
Унинг таъкидлашича, у исломни қабул қилгунча нотўғри ҳаёт кечирган, турли ёшлар ташкилотлари аъзоси сифатида кўплаб безориликларда иштирок этган.
"Ислом менинг ҳаётий қарашимни ўзгартирди, чунки у сайёрамиздаги энг тинчликсевар дин ҳисобланади", деб айтмоқда Ревана.
Мавзуга оид
08:03 / 10.12.2025
Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади
12:59 / 18.10.2025
Мадагаскарда полковник давлат тўнтаришидан сўнг президент бўлди
21:39 / 14.10.2025
Мадагаскарда президент ағдарилди. У мамлакатдан қочиб кетди
20:23 / 12.10.2025