Жаҳон | 14:05 / 30.05.2017
9334
2 дақиқада ўқилади

Усмонов матбуот хизмати: Навальний stand up comedy йўналишида катта истеъдод соҳиби

Фото: ТАСС

Тадбиркор Алишер Усмоновнинг вакиллари мухолифатчи Алексей Навальнийнинг янги видеомурожаатига изоҳ беришди. Унда Навальний Усмоновга солиқлардан қочиш ва тоғ-кон комбинатларини ноқонуний равишда қўлга киритиш бўйича айбловлар қўйди, деб хабар бермоқда RNS.

"Унда stand up comedy йўналишида катта комедик истеъдод борлигини тан олмай илож йўқ. Афсуски, у сўнгги пайтларда камроқ талабгир, унинг суриштирувлари эса ўртача ҳажвия шоу сценарийсини эслатиб юборади. Навальнийга айниқса юридик хизматлари вакиллари янги даъво аризаларини юбориш имконияти учун миннатдор бўлиши керак", - деган Усмонов вакиллари.

Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, фильмда тақдим этилган ҳужжатларда инглиз тилидан таржимада ва рус тилида хатолар бор.

Бундан ташқари, Усмонов матбуот хизмати Навальнийга қарши судга янги даъво аризалари топширилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳолат унинг видеосидан сўнг юз берди. 

“Муаллиф бу ижод намунасини ҳам, худди аввалгиларидан баъзилари каби тезлик билан ўчириб ташламаслигини сўраймиз”, - дея айтиб ўтишган Алишер Усмоновнинг матбуот хизматида.

Бугун, 30 май куни Москва судида Усмоновнинг Навальний ва Коррупцияга қарши кураш фондига нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилади. Бу “У сизга Димон эмас” фильми туфайли юз берди, унда тадбиркор коррупция схемалари ва Россия бош вазири Дмитрий Медведевга пора беришда айбланди.

Навальний янги роликда Усмоновни офшор ташкил этиш ва хусусийлаштирган металлургия комбинатларини айнан қандай қўлга киритгани ҳақида фикр юритган.

 

Мавзуга оид