Жаҳон | 19:00 / 04.06.2017
16692
1 дақиқада ўқилади

Трамп Лондон мэрининг терактлар ҳақидаги сўзларини танқид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Лондон мэри Содиқ Хоннинг 3 июнь кечки вақт Лондонда содир этилган теракт ҳақидаги сўзларини танқид қилди. Аввалроқ Лондон мэри ҳукумат Лондон кўпригидаги терактдан кейин террорчилик хавфи даражасини оширмаслигини, у "жиддий" бўлиб қолиши ва кўчада полициянинг кучайтирилган нарядлари навбатчилик қилишни давом эттиришини айтганди.

"Теракт оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган ва 48 киши яраланган, Лондон мэри эса "хавотирланишга сабаб йўқ" деб айтмоқда", деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.

Лондон кўпригида 3 июнь кечки вақт автомобиль ҳайдовчиси одамларни босиб кетган. Сўнгра машинадан 3 террорчи чиқиб, пиёдаларга ҳужум қилган. Террорчилар полиция томондан йўқ қилинган. Теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 48 киши яраланган. Жароҳатланганларнинг баъзилари оғир аҳволда қолмоқда.

Мавзуга оид