Орландодаги оммавий қотилликда 6 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Орландо шаҳри полицияси шаҳардаги офис биноларидан бирида 5 июнь эрталаб отишма содир этган эркакнинг шахсини маълум қилди. Отишма оқибатида қотилнинг ўзи билан бирга 6 киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий шерифнинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 08:03да отишма ҳақида хабар олинган. Полициячилар хабар олингач, дарҳол воқеа жойига отланганлар.
"4 киши дарҳол ҳалок бўлган. Яна бир киши шифохонада вафот этган", деб айтилди полицияда.
Қотил 45 ёшли эркак бўлиб, у ўзини ҳам ўлдирган. Қурбонлар орасида бир аёл бор.
Аниқланишича, қотил бинода жойлашган компаниядан бўшатилган бўлган. "У тахминан апрель ойида ишдан бўшатилган", деб маълум қилди шериф.
Полиция воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун қотилнинг отишмада омон қолган собиқ ҳамкасбларини сўроқ қилишни бошлаган.
Мавзуга оид
09:41 / 26.02.2024
Тошкентда «Орландо» автомашинасида ёнғин содир бўлди
17:37 / 05.12.2023
АҚШдаги оммавий қотилликлар: 2023 йил энг қонли йил бўлди
17:01 / 07.05.2023
Техасда савдо марказидаги отишма: тўққиз киши ҳалок бўлиб, етти киши яраланди
21:58 / 25.05.2022