23:08 / 06.06.2017
24662

Ҳалабдаги тинч аҳолининг азоб-уқубатлари рамзига айланган бола соғайиб кетди

"Ҳалаблик бола" номи билан машҳур бўлиб кетган суриялик Умрон Дакнишнинг соғайиб кетгандан кейинги ҳолати тасвирланган видео интернетда пайдо бўлди. Ҳалабнинг бомбардимон қилиниши оқибатида яраланган Умроннинг сурати Суриядаги уруш оқибатида азоб-уқубатлар чекаётган тинч аҳоли рамзига айланганди.

Болакайнинг оиласи ҳамон Ҳалабда яшамоқда. Энди бу шаҳар ҳукумат қўшинлари томондан назорат қилинмоқда. Умрон ўша бомбардимон вақтида омон қолишга муваффақ бўлган, бироқ унинг акаси Али жароҳатлардан ҳалок бўлганди.

Боланинг бомбардимондан кейин жуда аянчли, карахт ҳолда тез тиббий ёрдам машинасида ўтирган сурати ўтган йил августида чоп этилган ва бутун дунёни ларзага солганди. Ўшанда бола 5 ёшда бўлган.

Top