Спорт | 18:40 / 09.06.2017
8238
1 дақиқада ўқилади

«Шальке»нинг «қўрқоқ» мураббийи ишдан бўшатилди

Германиянинг «Шальке-04» клуби раҳбарияти Маркус Вайнцирляни бош мураббийликдан истеъфога чиқарган. Бу ҳақда Bild хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, раҳбарият муваффақиятсиз мавсумдан кейин шундай қарорга келган. Бу ҳақда кун охирига қадар расман маълум қилиниши кутилмоқда.

2016/17 йилги мавсумни «Шальке-04» 43 очко тўплаган ҳолда Бундеслиганинг 10-ўрнида якунлади. Клуб мавсум стартида 5та кетма-кет мағлубият қайд этган, ўшанда жамоа бош мураббийи украиналик Виктор Анатольевич Скрипник эди.

4 июнь куни украиналик футболчи Евгений Коноплянка Вайнцирляни қўрқоқ деб атаганди, шундан кейин «Шальке» раҳбарияти украиналик футболчига нисбатан жарима қўллади.

Мавзуга оид