Фан-техника | 17:21 / 12.06.2017
18000
6 дақиқада ўқилади

Telegram асосчиси ФҚБ босимидан шикоят қилди

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг сўзларига кўра, жамоасининг АҚШга 2016 йилдаги ташрифи давомида уларни давлат агентликлари вакиллари сотиб олишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Дуров Твиттердаги саҳифасида айтиб ўтди.

Тахминларга кўра, Миллий хавфсизлик агентлиги мессенжернинг шифрлаш алгоритмига кириш имконини қидирган. Дуровнинг ўзи эса унга ФҚБда босим кўрсатишганидан шикоят қилди.

«Бизнинг АҚШга ўтган йилдаги бир ҳафталик ташрифимиз давомида мутахассисларимизни АҚШ агентликлари томонидан сотиб олишга икки бора ҳаракат бўлди + менга ФҚБ томонидан босим ўтказилди»

«Буларнинг бари бир ҳафтада рўй берди. АҚШда мустақил ёки хавфсиз криптосервисни сақлаш соддалик бўларди»

Дуровнинг инстаграмига қараганда, у 2016 йилнинг июнида Калифорнияда бўлган. Америка махсус хизматлари ва Telegram ходимларининг ўзаро алоқалари қандай якун топгани номаълум. Бундан сўнг АҚШга у ёки унинг ҳамкасблари ташрифига ҳам ойдинлик киритилмаган.

Дуровнинг сўзлари Эдвард Сноуден билан Signal мессенжери хавфсизлиги борасидаги бўлиб ўтган баҳс-мунозараларга тегишли. Сноуден – Signal мессенжери тарафдори ва Telegram’нинг танқидчисидир. Бу унинг Дуров билан ушбу мавзудаги биринчи баҳси эмас.

Бироқ Дуров бу сафар Signal АҚШда давлат томонидан молиялаштирилишига эътибор қаратди. Pando.com маълумотларига кўра, Signal’нинг махфий яратувчиси Мокси Марлинспайк МХА билан қалин алоқада ва ўзининг Open Whisper Systems компанияси молиявий тузилмасини ошкор қилишни истамаётгани бежиз эмас. Нашр маълумотига кўра, у АҚШ давлат департаменти билан ҳамкорлик қилувчи Open Technology Fund жамғармаси орқали молиялаштирилади.

Дуровнинг хулосасига кўра, Signal ишлаб чиқувчилари – ёки уларнинг коди хавфсизлигини текширган экспертлар – МХАдан 10 миллионли грант олган бўлишлари мумкин. Бу шифрланишдаги бэкдорларни аниқлаш мақсадида қилинган.

Signal вакиллари бунга жавобан Дуровни Telegram’ни Кремлдан олинган пуллар эвазига ишга туширганликда айблашди – яъни, унинг ижтимоий тармоғи барча сотувлар натижасида Путинга яқин бўлган тадбиркор Алишер Усмонов назоратига ўтди. Дуровнинг ўзи эса бу воқеаларга бошқача фикрда: у улушни тадбиркор Иван Тавринга (2014 йилда - «МегаФон» бош директори) сотган, Mail.Ru Group – бу тижорий тузилма.

«Агарда молиялаштириш ҳақида гаплашишни истасанг: Telegram сен ўзингнинг аввалги ижтимоий тармоғингни Кремлга сотганинг эвазига молиялаштирилди»

«Яхши уриниш, бироқ мен ВК’даги улушимни Иванга, ёш технологик ишбилармонга сотдим, у Walt Disney’га ўз компаниясини сотган»

Дуров Тавриннинг Walt Disney’га сотиб юборилган қандай компанияси ҳақида гапиргани номаълум. 2008 йилда Walt Disney Таврин ва Усмоновнинг бирлашган телевизион активларини харид қилишга тайёр эди, бироқ монополицияга қарши кураш хизмати келишувни рад этди. 2016 йилда Таврин ва Усмоновнинг тузилмалари Россиядаги Disney каналининг 80 фоизи эгасига айланишди.

«Кейин уларни Кремлга сотдингми?» — «У кейинроқ уни Лондон биржасида савдо қилувчи йирик интернет компания Mail.Ru Group’га сотди. Сенга „Википедия“га киришни тақиқлаб қўйишганми?»

2014 йилда Дуров «ВКонтакте»даги улушини Иван Тавринга сотиб юборди, у эса уларни Mail.Ru Group’га сотди. Ўшанда «ВКонтакте» асосчиси улушини ФХХнинг «Евромайдон»га бағишланган гуруҳлар иштирокчилари шахсий маълумотини ошкор этиш бўйича талаблари туфайли сотганини иддао қилган. 

Мавзуга оид