Фан-техника | 20:00 / 13.06.2017
36789
4 дақиқада ўқилади

Android'да маълумотларни тиклаш ва блокни ечиш йўллари

Тасодифан ёки хаёл билан ўчириб юборилган суратлар, хабарлар ва контактлар, ёддан чиққан пароль - кимлар учундир фожиа. "Лайфхакер" смартфон устидан назоратни қайтариш ва барча муҳим маълумотларни тиклашнинг оддий ва тезкор усули билан бўлишди. 

Android-смартфондаги маълумотларни қайта тиклаш ва уни блокдан ечиш учун сизга PhoneRescue номли дастур керак бўлади. 

Эътибор қилинг: PhoneRescue'ни юклаб олиш саҳифасида дастурнинг беш хил тури мавжуд. Уларнинг ҳар бири муайян ишлаб чиқарувчига мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, тиклаш усуллари бренд турига қараб фарқланади. 

Ҳозирда PhoneRescue Samsung, Huawei, HTC, Sony ва Google (Nexus ва Pixel) смартфон ҳамда планшетларини қўллаб-қувватлайди. Дастур сайтидаги маълумотга кўра эса, яқин келажакда уларнинг қаторига Motorola ва LG ҳам қўшилади. Рўйхатда ҳозирча Xiaomi, Lenovo ва ZTE брендлари йўқ.

PhoneRescue фойдаланишда қулайлик туғдириш учун   ишлаб чиқилган. Бундан аввал ҳам маълумотларни тиклашга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг барчаси бироз тушунарсиз ва мураккаб бўлган.

Бу дастурда эса барча зарур жиҳозлар, шу жумладан драйверлар ҳам дастурнинг ичига жамланган, ҳар бир қадам ундан фойдаланишга доир қўлланмага эга.

Қуйида Samsung смартфонида маълумотларни тиклаш жараёни кўрсатиб берилади. PhoneRescue'ни юклаб олинг, компьютерга ўрнатинг, ишга туширинг ва файлларни узатиш режимида USB-кабель орқали смартфонга уланг.

Дастур компьютерда зарур драйверлар йўқлигини кўради ва дарҳол уларни ўрнатишни таклиф қилади. Таклифга розилик билдиринг. 

Энди USB орқали смартфонда носозликларни ёқинг. Барчасини экранда кўрсатилгандек бажаринг.

Смартфонга PhoneRescue дастурини ўрнатиш вақти келди. Бу ерда ҳаммаси автоматик равишда амалга ошади. 

Дастур смартфонга юклангач, унга баъзи амалларни бажаришга рухсат беринг. Мобил телефон экранида сўралаётган ҳуқуқларни тасдиқланг, бу хавфсиз.

Шундан сўнг кутилмаган, лекин ёқимли ҳодисалар кузатилади. Маълум бўлишича, PhoneRescue сизга суперфойдаланувчи ҳуқуқини бериши мумкин. Тиклаш жараёнида root-ҳуқуқларнинг мавжудлиги янада чуқур таҳлил қилиш ва кўпроқ маълумотларни топишга имкон беради.

Жараён бевосита тикланишгача етиб келди. Қайтаришни истаган маълумот турини танланг ва Deep Scan (агар суперфойдаланувчи бўлишга розилик билдирган бўлса) ёки Quick Scan (агар суперфойдаланувчиликдан воз кечган бўлса) тугмасини босинг.

Шундан сўнг мўъжиза рўй бера бошлайди. PhoneRescue смартфон хотирасини сканерлайди. 

Эътиборли бўлинг: дастур нафақат ўчирилган контактлар, рақамлар, СМС-лар, сурат ва видеоларни, балки қачонлардир бошқа иловалар ичида сақланган маълумотларни ҳам чиқариб беради. 

Оддий қилиб айтганда, PhoneRescue дастури Telegram, WhatsApp, Viber ва «ВКонтакте»дан ўчирилган файлларни ҳам топади. 

Сканерлаш тугаллангач, топилган файлларни компьютерга юклаб олиш ёки тўғридан-тўғри смартфоннинг ўзида тиклаш мумкин.

Афсуски, биз блокдан ечиш жараёнини скриншотлашни унутиб қўйдик. PhoneRescue'ни ишга туширинг, экраннинг чап юқори қисмида Lock Screen Removal белгисини танланг ва дастур кўрсатмасига тўлиқ риоя қилинг. 

Энди жараённинг у қадар ёқимли бўлмаган жиҳатлари ҳақида сўз юритамиз. PhoneRescue — пулли дастур. Бир фойдаланувчининг умрбод фойдаланишга етадиган  лицензияси 50 доллар туради (янгиланиш ичида), беш комьютерга мўлжалланган оилавий лицензия эса чегирма билан 70 доллар туради. 

Дастурий таъминот хариди ҳақида гап кетганда доим "Қиммат!" дейдиган одам топилади. Унда айтинг-чи, сиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотни тиклаш учун қанча берган бўлардингиз? Сиз 50 доллар тўлашга рози бўлмаган тақдирда, айтиш мумкинки, бу сиз учун у қадар катта аҳамиятга эга бўлмаган маълумотдир. 

Мавзуга оид