Фан-техника | 18:28 / 26.07.2023
67623
1 дақиқада ўқилади

Android учун ChatGPT иловаси ишга туширилди

Бироқ, у ҳозирча фақат АҚШ, Ҳиндистон, Бангладеш ва Бразилияда ишлайди.

Фото: AP

OpenAI компанияси Android қурилмалари учун ChatGPT иловасини ишга туширди.

Уни Google Play орқали юклаб олиш мумкин. Бироқ, илова ҳозирча фақат АҚШ, Ҳиндистон, Бангладеш ва Бразилияда ишлайди. Компания яқин келажакда ушбу рўйхатни кенгайтиришни ваъда қилмоқда. Келгуси ҳафта унда янги давлатлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, мобил чатбот ўзининг веб-версиясидан фарқ қилмайди ва бир хил функция ва имкониятларни тақдим этади. Фақат интерфейс бироз фарқ қилади - у смартфонлар учун мослаштирилган.

Илгари ChatGPT расмий равишда iOS қурилмалари учун ҳам ишлаб чиқилган эди. Дастлаб у фақат АҚШ ҳудудида ишлади, аммо ҳозир уни 50 дан ортиқ мамлакатларда юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ChatGPT иловаси ва веб-версияси Ўзбекистон учун мавжуд эмас ва чатботда ўзбек мобил операторлари телефон рақамларидан фойдаланиб аккаунт очиб бўлмайди.

Мавзуга оид