Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари 5 йиллик қамоқ жазосига тортилиши талаб қилинмоқда
Испаниянинг коррупцияга қарши курашиш прокуратураси Халқаро валюта жамғармасининг собиқ директори ва Испания ҳукумати раисининг собиқ ўринбосари Родриго Ратони 5 йиллик қамоқ жазосига тортишни талаб қилмоқда.
Прокуратура уни ва яна 30 дан кўпроқ одамни Испаниянинг йириклиги бўйича 4-рақамли банки Bankia’нинг (собиқ Caja Madrid) биржага муваффақиятсиз чиқиши ҳолати учун ҳужжатларни сохталаштиришда айбламоқда. Рато бу банкни 2010 йилдан 2012 йилгача бошқарган. Бундан ташқари, судланувчилар ўриндиғидан яна 30 дан кўпроқ одам, жумладан, Bankia’нинг собиқ вице-президенти Хосе Луис Оливас ҳамда собиқ маслаҳатчилари Хосе Маруэль Фернандес Норниэлла ва Франсиско Верду жой оладилар.
Прокуратуранинг маълум қилишича, Рато биржада акцияларнинг биринчи марта жойлаштирилиши вақтида "Bankia яхши истиқболга эгалиги ҳақида ёлғон хабар" берган. Ратонинг гаплари ҳақиқатдан анча йироқ бўлган. Прокуратуранинг фикрича, Ратонинг бу хатти-ҳаракатлари "мавжуд маълумотлар асосида банкка инвестиция киритган унинг янги акциядорларига зиён етказган". Прокуратура Ратога қамоқ жазосидан ташқари, 60 минг евролик жарима солишни талаб қилмоқда.
Рато Хосе Мария Аснар бошчилигидаги ҳукуматда бош вазир ўринбосари (1996-2004), иқтисодиёт вазири (1996-2004) бўлган. У шунингдек 2010-2012 йилдарда Bankia’ни, 2004-2007 йилларда эса ХВЖни бошқарган.
Февралда Испания миллий суди Ратони бошқа иш – Caja Madrid’нинг "қора банк карталари"дан ўз манфаати йўлида фойдаланганлик бўйича 4,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилганди. Рато ҳозирча озодликда қолмоқда. Миллий суд иш олий суд томондан кўриб чиқилмагунча ҳукм ижросини қолдиришга қарор қилган.
2012 йилда ўн миллионга яқин мижозга эга бўлган Caja Madrid банкини касодга учрашдан қутқариш давлатга 23 млрд еврога айланган.
Мавзуга оид
15:56 / 16.07.2020
ХВЖ жаҳон иқтисодиёти хавф остида қолаётганлигини билдирди
17:32 / 19.06.2020
Лукашенко ХВЖ коронавирусга қарши курашиш бўйича номақбул талабларни қўйганини айтди
17:40 / 20.05.2020
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
21:22 / 18.05.2020