Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кения пойтахтида бино қулаб тушиши оқибатида кўплаб одамлар бедарак йўқолди
Фото: twitter.com/KenyaRedCross/
Кения пойтахти Найробида 7 қаватли турар-жой биноси қулаб тушиши оқибатида 15 дан кўпроқ одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда ВВС телеканали хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар маҳаллий хизмати ходимларининг маълум қилишича, фожиа 13 июнга ўтар кечаси юз берган. Айни вақтда фалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Маълум қилинишича, ушбу фалокат 121 одамга таъсир қилган.

"Баъзи одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин, қидирув ишлари давом этмоқда", деб айтган қидирув ишларини бошқараётганлардан бири Пиус Массаи.
Уйда яшовчи кўпчиликни хавфсиз жойга эвакуация қилишга муваффақ бўлинган. Бироқ баъзилар ўз буюмларини топиш умидида вайроналарга қайтиб, у ердан бошқа қайтмаганлар.
Кенияда турар-жой биноларининг эскилиги энг катта муаммолардан бири ҳисобланади. Охирги марта бундай фалокат 2017 йил апрелида юз берганди ва 49 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.
Мавзуга оид
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
14:36 / 27.02.2026