Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик Рио-2016 чемпионларига атаб янги маркалар чиқарилди
«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2017 йил 9 июндан «Ўзбекистон маркаларида спорт» туркумининг махсус почта маркалари муомалага киритилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
Почта маркалари Пио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионлари, Олтин медаль соҳибларига бағишланган.
Почта маркаларида спортчилар: Руслан Нурудинов (оғир атлетика) ва Хасанбой Дўсматов (бокс) тасвирланган.
Почта маркалари ва купон бир неча рангда ишланган. Дизайнер Каневес Э. Офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркалари ва купоннинг ўлчамлари 30х42 мм. Адади 8 минг нусха.
Идентификация рақамлари берилган ва номиналлари ўрнатилган.

1195. Руслан Нурудинов Номинали - 1800 сўм.
1196. Хасанбой Дўсматов Номинали - 1900 сўм.
Мавзуга оид
18:05 / 27.02.2026
1 мартдан жарима хатлари почта орқали юборилмаслиги мумкин
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026