Нафақат тасвирий санъат намуналари ва ҳайкаллар, балки биноларни ҳам санъат асари деб аташ мумкин. InsiderPro меъморлар танловига кўра энг кўркам ва ажойиб 22 бино сурати билан бўлишди.

 

Афинадаги Парфенон, Греция

"Бу - меъморий гўзаллик квинт­эс­сен­цияси. Дорик ордер, катта масофадан тикка кўринадиган энтазис (устунларнинг бироз қийшиқлиги)дан фойдаланиш... бинонинг тепаликда жойлашуви - буларнинг бари меъморчилик асосларига айланди. Биз улардан бугунга қадар фойдаланамиз ва уни янада такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз".

Тара Имани, Tara Imani Designs фирмаси асосчиси

 

Бразилия миллий конгресси, Бразилиа

"1974 йилда менинг олим отам бизни Бразилиянинг янги пойтахтига олиб борди. Ўшанда у кўплаб меъморчилик шайдоларининг фикру хаёлини эгаллаб олганди. Ле Корбюзье услубидаги даҳалар қуш шаклида лойиҳалаштирилган эди. Турар-жойлар "қанотлар"да жойлашганди. Асосий "тана"сида элчихоналар, ҳукумат идоралари, маданий ва диний муассасалар ўрин олганди".

Жулия Донохо, бош муҳандис ва Equinox Design and Development компанияси лойиҳалари раҳбари

 

Сан-Паулу санъат музейи, Бразилия

"Жуда дадил дизайн. Музей 1968 йилда лойиҳалаштирилган ва бетон ҳамда шишадан қурилган. Бино икки томондаги устунларгагина таянган. Лойиҳани меъмор-аёл ишлаб чиққани менга хуш ёқди".

Да­ма­рис Хол­линг­сворт, DLR Group компанияси лойиҳалари раҳбари