Ўзбекистон | 14:53 / 09.07.2024
25255
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги 1-сонли шаҳар клиник шифохона биноси дарз кетди. Одамлар эвакуация қилинган

Шифохонадаги асосий 5 қаватли бинонинг устунларидан бири эгилишда давом этмоқда.

Фото: Kun.uz

8 июл куни соат 11 лар атрофида Тошкент шаҳри Кўкча Дарвоза кўчасида жойлашган Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида фавқулодда ҳолат рўй берди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, 5 қаватли бино ўртасидаги асосий устун синган. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар берилган ва воқеа жойига қутқарув экипажи етиб борган.

Техноген ҳодиса сабаб бинодаги барча беморлар, шифокорлар ва ходимлар эвакуация қилинган.

«Ҳозир ҳам бино девори палахса-палахса бўлиб кўчиб тушиб, ёриқ кенгаймоқда. Бино ўртасидаги катта устун кўчяпти. 5 қаватли корпуснинг ўртасидаги бўйламасига тушган устунлардан бири синиб, кўчиб, эгилиб турибди ва эгилишда давом этмоқда», дейди манба.

Айни пайтда шаҳар касалхонасидаги бу бино ўз фаолиятини тўхтатган.

Мавзуга оид