«Бизга “шок терапия”си керак» мақоласидан «четлаб ўтиб» кета олмадим (Александр Давлетовнинг мақоласи Uz24 сайтида 17 июнь куни эълон қилинган). Муаллиф ўзини валюта бозорини эркинлаштириш тарафдори, деб эълон қилади, бироқ, шу билан бирга, бу жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтади. Бу мақола эркинлаштиришга қарши бўлганларда жуда ижобий кайфият уйғотгани бежиз эмас: уларда узоқ вақт бўлмаган асослар топилди. Бу улар учун шунчаки совға!
Муаллифнинг фикрича, валюта бозорининг эркинлаштирилиши қандай хатар уйғотади?
- Эркин бозор курси бир доллар учун 10 500 сўмгача чиқади;
- ЯИМ ўсиши секинлашади ёки ҳаттоки тўхтайди;
- Инфляция ва ишсизлик даражаси иккита рақамли сонга етади.
Ва буларнинг барига «шок терапияси» каби «қўрқинчли» иборадан фойдаланиш орқали ҳамроҳлик қилинади.
Оддийси - инфляциядан бошлаймиз. Ўзбекистоннинг харидларни қилувчи исталган фуқароси биладики, бизда ҳеч қандай эркинлаштириш бўлмай туриб иккита рақамли сон бор (яъни 10 фоиздан кўпроқ), албатта, агарда бизнинг расмий статистикага кўр-кўрона ишонмасак. Кўр-кўрона ишониш эса керак эмас, сабаби у нафақат соғлом фикрга зид, балки ўзига-ўзи ҳам қарши. Шунинг учун инфляциянинг иккита рақамли сонга етиши борасидаги таҳдидлар мантиқсиз – биз аллақачон ўша ердамиз.
Бошқа масала, валюта бозорини эркинлаштириш инфляцияни янада кучайтириши мумкинми? Бу импорт товарларга нархлар кўтарилса, юз беради. Бироқ, бугунги кунда аксарият импорт маҳсулотлари бозор («қора» ёки «биржа») курсида сотилмоқда. Исталган бозорни эркинлаштиришда (нафақат валюта бозорини) мувозанат нархи (мувозанат курси) норасмий бозорларда расмий нарх (курс) ва нарх (курс) ўртасида ўрнатилади. У норасмий бозор нархидан юқори бўлиши мумкин эмас. Бу иқтисодиёт қонуни. Ўйлашимча, мувозанат нуқтаси ҳозирда «қора» курсга яқин ёки у ва «биржа» курси билан оралиқда жойлашган. Демак, ўртача бозор нархлари кучли ошиши керак эмас, кўп эҳтимол билан эркинлаштириш уларга таъсир қилмайди. Гарчи нархлар тузилмаси ўзгариши мумкин (қайсидир бири ошади, бошқаси эса тушади). Бироқ инфляция ҳақида гапирар эканмиз, айнан ўртача нархларни назарда тутамиз.

















