Тошкент 2017 йил ёз мавсумида МДҲдаги энг оммабоп шаҳарлар бешлигига кирди
ТурСтат таҳлил агентлиги 2017 йил ёз мавсумида саёҳат қилиш учун МДҲдаги энг оммабоп шаҳарлар рўйхатини тузиб чиқди.
МДҲнинг энг топ шаҳарлари ичидан Қозоғистон, Озарбойжон, Беларусь, Арманистон ва Ўзбекистон пойтахтлари жой олган. Остона, Боку, Минск, Ереван, Тошкент, Олмаота, Кишинев, Бишкек, Киев ва Ашхобод 2017 йил ёз мавсумида саёҳат қилиш учун МДҲдаги энг оммабоп шаҳарларга айланди.
Ўзбекистонга ёзда келувчи сайёҳлар Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива йўналиши бўйича турларга катта қизиқиш билдиради. ТурСтат маълумотларига кўра, сайёҳлар ёзда Тошкентга ўртача 2,5 кунга келади ва меҳмонхонада яшаш учун суткасига 45 доллар сарфлашади.
МДҲда туристлар учун энг арзон шаҳарлар – Ашхобод ва Бишкек бўлса, энг қимматлари – Остона ва Бокудир.
Мавзуга оид
08:01
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
17:38 / 25.12.2024