Спорт | 21:40 / 28.06.2017
50097
2 дақиқада ўқилади

Тишланган қулоқ воқеасига 20 йил бўлди (фотожамланма)

Роппа-роса йигирма йил муқаддам бокс тарихидаги энг жанжалли воқеалардан бири содир бўлган эди. Ўшанда — 1997 йилнинг июнида афсонавий боксчилар Майк Тайсон ва Эвандер Ҳолифилд рингда иккинчи бор рўбарў келишади, тарихий баҳслашувнинг ўзи эса кейинчалик «Шовқин ва ғазаб» деб ном олади.

Бироқ дастлабки жангдаги мағлубият учун қасос ўтида ёнаётган “Темир Майк”нинг ихлосмандлари тешик тоғора олдида қолишди — уларнинг суюкли боксчиси бақувват муштларига қўшиб тишларини ҳам ишга солди. Тайсон икки бор рақибининг қулоғини тишлайди, биринчисида ҳаттоки Эвандернинг қулоқ супрасининг бир четини узиб ҳам олади. Фақатгина бир неча дақиқа ўтибгина ҳакамлар нима воқеа юз берганини англаб етишади ва жангни тўхтатишади. 

Оқибатда «тарихдаги энг кучли нокаутчи» боксчилик лицензиясидан маҳрум этилади ва 3 миллион доллар жаримага тортилади, бироқ орадан икки йил ўтиб яна рингга қайтади.

Фото: Steve Marcus/Reuters
Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон жанги, 1997 йил 28 июнь
Фото: Gary Hershorn/Reuters
Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон жанги, 1997 йил 28 июнь
Фото: Gary Hershorn/Reuters
Майк Тайсон билан жангдан сўнг Эвндер Ҳолифилднинг қулоғи. 1997 йил 28 июнь
Фото: Steve Marcus/Reuters
Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон жанги, 1997 йил 28 июнь
Фото: Gary Hershorn/Reuters
Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон жангидан сўнг
рингга чиқиб келган полиция, 1997 йил 28 июнь
Фото: Fred Prouser/Reuters
АҚШнинг Калифорния штатидаги Пасадена шаҳри дўконларидан бирида сотилаётган,
тишланган қулоқ шаклидаги сутли шоколад, 1997 йилнинг июли
Фото: Andy Kropa/AP
Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон Нью-Йоркда, 2015 йил 12 март

Мавзуга оид