23:46 / 29.06.2017
40059

Эрон телевидениеси ал-Бағдодий ўлганини тасдиқловчи суратларни тарқатди

Эрон телевидениеси 29 июнда ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлганини тасдлиқловчи суратларни тарқатди. Эроннинг ИРИББ телерадио корпорацияси ўз сайтида террорчининг жасади ва тириклигидаги иккитадан суратини чоп этган.    

Аввалроқ баъзи ахборот манбалари Эрон олий раҳнамоси ва қуролли кучлари бош қўмондони ҳисобланувчи оятуллоҳ Али Ҳаменеийнинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидаги "Ал-Қудс" махсус бўлимидаги вакили Али Широзийга иқтибос келтирган ҳолда ал-Бағдодийнинг ўлганини тасдиқлашганди.

Шунингдек, июнь ўрталарида Россия мудофаа вазирлиги май охирида Сурияда Россия авиазарбаси оқибатида ИШИД етакчиси ва 300 жангари йўқ қилинганини маълум қилган. 

Top