Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон: Тўхтагул ГЭС реконструкцияси - қўшнилар тинч ухлаши учун
Қирғизистондаги Тўхтагул ГЭСи реконструкцияси - қўшни давлатлар аҳолиси тинч ухлаши учун ҳам зарурдир. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти аппарати раҳбари Сапар Исаков маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, давлат мамлакат келажаги энергетикага боғлиқ эканини чуқур тушунади.
«Бу соҳа бизга кўплаб имкониятлар тақдим этади. Ҳозирда ҳал этилиши зарур бўлган баъзи муаммолар мавжуд. Энергокомпаниялар харажатларини оптимизациялаш ишлари давом этмоқда. Технологик ўзгаришлар бошланган. Биз Тўхтагул ГЭС реконструкциясидан кейин 240 МВт қувватли энергияга эга бўлмоқчимиз. Мақсадимиз қўшниларимиз хотиржам ухлаши учун станция хавфсиз ишлашига эришишдир», — деган Сапар Исаков.
У инвесторлар билан Қамбарота ГЭС-2 ва Юқори Норин каскадида иккинчи гидроагрегатларни қуриш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилган.
Қирғизистондаги Тўхтагул ГЭСи реконструкциясининг 2-босқичи 450 млн долларга айланади
Мавзуга оид
09:24 / 02.04.2026
Паркент бозори ёнидаги йўлда таъмирлаш ишлари тугалланмоқда
15:15 / 22.01.2026
Тошкентда «Наврўз» деҳқон бозори тўлиқ реконструкция қилинади
10:52 / 11.07.2025
Шаҳрисабз кўчасида реконструкция ишлари бошланди
17:15 / 02.11.2024