Президент ёш оилалар учун уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқишга кўрсатма берди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018—2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастурини ишлаб чиқишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Президентнинг 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонда белгиланган.
Ҳужжатга кўра, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилалар «Ёшлар уйи»дан хонадон олиши мумкин бўлади.
Ёшлар уйларини барпо этиш дастурида барча йирик шаҳарларда – кўп қаватли, қишлоқ туманларида – 1—2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилади.
Ўзбекистоннинг туман марказлари ва шаҳарларда Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил этилади.
Фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги обектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартиби жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда бир ой ичида дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси қўйилган.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024