Спорт | 23:56 / 10.07.2017
7259
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик дзюдочилар Bali open-2017 халқаро мусобақасида иштирок этади

Индонезиянинг Бали провинциясида 13-16 июль кунлари спортнинг дзюдо тури бўйича Bali open-2017 халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.  

13-16 ёшли спортчи ўсмирлардан иборат Ўзбекистон делегацияси мазкур мусобақада иштирок этиш учун бугун, 10 июль куни Индонезияга жўнаб кетди. Bali open-2017 халқаро мусобақасига ўзбекистонлик ўсмир дзюдочилардан Иброҳим Абдуғаниев, Рустам Литипов (иккаласи 36кг.), Хумоюн Ҳайитов, Муҳаммад Усмонов, Усмонжон Юсуфжонов, Беҳрўз Жабборов (барчалари 41 кг.), Саидамир Анваров (45кг.), Аброр Зиямов (55кг.), Нормурод Аҳмедов (+50) қатнашади. Катталардан эса: Бобур Ризаев (73кг.), Улуғбек Тўраев (81 кг.) ва Анваржон Муқимов (90кг.) иштирок этади. 

Жамоа мураббийи Абдуворис Абдуваҳобов ва Бобур Ризаев. Ушбу мусобақага ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Рустем Аметов ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистонлик спортчиларга муваффақият тилаб қоламиз!

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш