Жаҳон | 21:40 / 11.07.2017
10409
2 дақиқада ўқилади

Путин Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида танқид қилинишдан ҳимояланди

Пекин Twitter’нинг Хитойдаги муқобили Sina Weibo микроблоглар хизматининг оммавий хабарларида Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги барча эслатмаларга киришни тўсиб қўйди ва шу тариқа Путинни жамоатчилик танқидидан ҳимоя билан таъминлади, деб ёзмоқда The Financial Times нашри.

"Цензура ўтган дам олиш кунлари, АҚШ президенти Дональд Трамп Путин билан Германияда G20 саммитида учрашгандан кейин киритилган. У Хитой-Россия муносабатларининг ҳозирги олтин даврини ифодалайди", деб ёзмоқда мақола муаллифи Шерри Фэй Цзюй.

Хитой етакчиси Си Цзиньпин жорий ойда Москвага ташриф буюриб, Хитой ва Россия ўртасидаги ўзаро муносабатлар тарихидаги "энг яхши" давр келганини, икки давлат ўзаро энг ишончли стратегик ҳамкорлар эканлигини айтганди.   

Энди Weibo’да Путин ҳақида мингдан кўпроқ фолловерга эга бўлган блогерлар томондан билдирилган исталган эслатмага киришда экранга "Бу пост изоҳлар қолдиришга ижозат бермайди" деган ёзув чиқади. Бироқ "Катта йигирматалик"нинг бошқа етакчилари ва Трамп ҳақида эслатмаларга киришга йўл қўйилади.   

Пекинлик журналист ва танқидчи Цай Шэнькуннинг айтишича, Путин онлайн-танқиддан бундай "имтиёзга" эга бўлган биринчи хорижий етакчи бўлди. "Одамлар Путин ҳақида ҳеч қандай ёмон гап айтиша олмайди, чунки Пекин учун нозик масалалар бўйича онлайн мунозара очиш мумкин эмас", деб айтмоқда Шэнькун.

Мавзуга оид