Биологлар Ерда энг узоқ яшовчи жониворни аниқлашди
Ерда энг узоқ умр кўрувчи жониворлар Кариб денгизи тубидаги чуқур сувда ўтирувчи чувалчанглардир. Уларнинг айримлари 300 йилдан кўп яшаган, дейилади Science of Nature журналида чоп этилган мақолада.
"Escarpia laminata чувалчангларининг айрим турлари 250 йилгача умр кечиради ва тирик жонзотлардан бирортаси ўтмаган ёш чегарасини ортда қолдиришади. Ушбу турнинг энг узунларининг ёшини ўлчашдаги хатоликлар ҳисобга олинганда улар бундан ҳам кўпроқ яшаши мумкин", — деган Филадельфия (АҚШ)даги Тепмл университети ходими Аланна Дуркин.
Шу пайтга қадар қуруқлик ва денгизда энг узоқ умр кўрувчилар сифатида — Гренландия китлари (баъзилари 200 йилдан ортиқ умр кўради) ва Галапагос тошбақаларидир (уларнинг айримлари 250 йилгача ҳаёт кечиради) баҳоланаётган эди. Бундан ташқари, Арктиканинг Arctica islandica чиғаноғи, ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра 500 йилдан кўпроқ яшайди.
Олимлар уларнинг узоқ умр кўришига нима сабаб бўлиши, улар саратон ёки бошқа турдаги хавфли касалликлар билан хасталанадими-йўқми, деган саволларга жавоб топиш мақсадида илмий изланишлар олиб боришади.
Escarpia laminata чувалчангларининг айримлари 50-60 сантиметрга етади. Олимлар улар ушбу умуртқасизларнинг қанчалик тез ўсишини аниқлашди. Бир йиллик кузатувлардан маълум бўлишича, Escarpia laminata жуда секин ўсади, яъни йилига ярим миллиметр. Шунга кўра, энг узунларининг ёши 300 йилдан ошади, дейиш мумкин.
Мавзуга оид
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
11:21 / 23.09.2024
Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
22:22 / 11.03.2024