Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
2024 PT астероиди, Ернинг тортишиш кучи вақтинча таъсир қиладиган траекторияда жойлашгани сабабли, қарийб икки ой давомида сайёрамиз атрофида айланади.

Сунъий интеллект чизган сурат (Gemini)
Сентябр ойи охирида Ер иккинчи ойга эга бўлади, аммо бу атиги 57 кун давом этади, деб маълум қилди олимлар.
Гап шундаки, гравитацион тортишиш натижасида Ер 2024 PT астероидини “тутиб олади”. У 29 сентябрдан 25 ноябргача сайёра билан бирга бўлади. Шу вақтда астероид Ер атрофида худди кичик Ой каби айланади. Кейин астероидлар камарига қайтади.
2024 PT Ернинг тўлиқ орбитаси бўйлаб айланмайди, қолаверса, у жуда кичкина, кенглиги атиги 10 метр, шунинг учун жисмни оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Ҳатто шахсий телескоплар ҳам ёрдам бермаслиги мумкин, уни кўриш учун профессионал асбоб-ускуналар талаб этилади. Олимлар мини-Ой Ер орбитасига фақат 2055 йилда қайтиб келишини айтмоқда. Сўнгги марта у 2006 ва 2020 йилларда кузатилганди.
Аввалроқ хитойлик олимлар Ерни хавфли астероид зарбаларидан ҳимоя қилишнинг янги усулини топганди. Уларнинг таъкидлашича, астероидларнинг Ер билан потенциал тўқнашуви юз бериши мумкин бўлган айрим вазиятларда фақатгина ядро қуроли фалокатнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид

18:18 / 03.04.2025
NASA Ой билан тўқнашиши мумкин бўлган 60 метрлик астероидни намойиш этди

17:51 / 03.04.2025
NASA YR4 астероидининг Ой билан тўқнашиш хавфини юқори баҳолади

16:54 / 26.03.2025
Хавфли астероид Ерга энг яқин масофадан учиб ўтади

17:02 / 25.02.2025