Спорт | 21:40 / 19.07.2017
49117
1 дақиқада ўқилади

Ришод Собиров раҳбарлик лавозимига тайинланди

Фото: Анвар Илясов

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Sports.uz хабарига кўра, ушбу мажлисда Ўзбекистонда дзюдони янада оммалаштириш, спортчиларни халқаро майдонда юксак натижаларга эришиши учун етарли шароитлар яратиш, маҳоратли дзюдочиларни тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси таркибига ўзгартишлар киритилган. Федерация вице-президенти Армен Багдасаров ўз ўрнида қолган. Яна икки вице-президент лавозимини Дмитрий Адисман ва Шавкат Мўминов эгаллаган.

Олимпия ўйинларининг уч карра совриндори ва икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров эса Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби этиб тайинланган.

«Бу вазифага мени лойиқ кўришгани шараф. Мен дзюдони янада ривожлантиришга бор куч-қувватимни бағишлайман. Асосий мақсадимиз 2020 йили Токиода бўладиган Олимпия ўйинларида юқори натижа қайд этадиган дзюдочиларни тайёрлашга қаратилади», деган Ришод Собиров.

Мавзуга оид