Ярим аср ичида қанча пластик ишлаб чиқарилгани аниқланди
1950-йиллардан бери жаҳонда саккиз млрд тоннадан кўпроқ пластик ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг тўртдан уч қисми бугунги кунда чиқиндилар кўринишида. Бундай хулосаларга олимлар келишган. Шу билан бирга, пластик чиқиндиларнинг фақатгина 9 фоизи қайта ишланмоқда. Агарда ҳеч нарса ўзгармаса, 2050 йилга келиб Ерда 12 млрд тонна пластик чиқинди бўлади. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида эълон қилинди.
Иш муаллифлари саноатнинг турли соҳаларидаги смола, тола ва бирикмалар статистикасини йиғишди ҳамда 1950-2015 йиллар давомида жаҳонда 8,3 млрд тонна пластик ишлаб чиқарилгани, ундан 6,3 млрд. ҳозирги кунда чиқинди улушига тўғри келишини аниқлашди. Пластик ишлаб чиқаришнинг умумий миқдори 1950-йилдаги икки млн тоннадан 2015-йилга келиб 400 млн тоннага қадар етди. Пластик чиқиндининг фақатгина 9 фоизи қайта ишланмоқда, 12 фоизи – йўқ қилинади, қолган 79 фоизи эса – атроф-муҳит ёки чиқиндихоналарда йиғилади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар бозорни пластикдан бутунлай “тозалаш” ниятида эмаслар – кўпроқ, ундан фойдаланишни танқидий таҳлил қилмоқчи бўлганлар. Уларнинг айтишича, пластмассаларни алмаштириш имконсиз бўлган соҳалар бор, бироқ пластикка жуда ҳам катта талаб бўлмаган жойларда ундан фойдаланишни кескин камайтириш лозим.
Мавзуга оид
10:33 / 02.11.2024
Пандемиядан кейин одамлар уйдан ташқарида камроқ вақт ўтказадиган бўлди — тадқиқот
18:21 / 18.10.2024
Микроблар антисептиклар билан озиқланишни ўрганиб олди — тадқиқот
18:19 / 18.10.2024
Олимлар биопластик океанда қоғоздан ҳам тезроқ парчаланишини аниқлади
16:48 / 12.10.2024