Олимлар биопластик океанда қоғоздан ҳам тезроқ парчаланишини аниқлади
Тадқиқотчилар сўнгги бир неча йил давомида денгиз муҳитида қайси турдаги пластик энг тез парчаланишини аниқлашга уриниб келмоқда, чунки йилига миллионлаб тонна пластик чиқинди океанга ташланади.

Фото: WHOI
Изланишлардан маълум бўлишича, одамлар 100 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатиб келаётган оддий биопластик денгизда парчаланиш хусусиятига эга. Олимлар бу жараённи қандай тезлаштириш мумкинлигини ўрганди.
Woods Hole океанография институти (WHOI) олимлари биопластиканинг янги турини синаб кўриб, целлюлоза диацетатининг (CDA) янги версияси денгиз сувида энг тез парчаланадиган биопластик материал эканига гувоҳ бўлди.
Целлюлоза диацетати целлюлозадан олинади; у ўсимликларнинг ҳужайра деворларида, айниқса пахта ёки ёғоч массасида учрайдиган табиий полимер ҳисобланади. Бундай пластик 1800 йилларнинг охиридан бери мавжуд бўлиб, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак гардишларидан тортиб, сигарет филтрлари, фотоплёнкалар ва кундалик ҳаётимизда миллионлаб бошқа нарсаларда қўлланади.
Олимлар “кўпиклаш” деб аталадиган оддий модификация орқали ғовак ҳолатга келтирилган CDA қаттиқ CDA’га нисбатан 15 баробар тезроқ, ҳатто қоғоздан ҳам тезроқ парчаланишини аниқлади. Ушбу натижалар янги материалнинг анъанавий пластик маҳсулотлар, масалан, атроф-муҳитда кўп йиллар давомида сақланиб қоладиган пенополистирол ўрнини босиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Тадқиқот жараёнида олимлар узлуксиз оқиб турувчи денгиз суви солинган идишда кўпиксимон CDA ва қаттиқ CDA’нинг парчаланишини кузатди. WHOI лабораториясида ҳарорат, ёруғлик даражаси ва бошқа параметрлар табиий денгиз муҳитидек сақлаб турилди. Бундай ёндашув парчаланиш жараёнини кузатиш учун янада реал шароитларни яратиш имконини берди.
Тажрибанинг 36 ҳафтаси ўтгач, тадқиқот гуруҳи кўпикли CDA дастлабки массасининг 65-70 фоизини йўқотганини аниқлади. Бу натижа унинг денгиз муҳитида тез парчаланишини тасдиқлайди. Турли хил найчалар таққосланган аввалги тадқиқотда кўпикли CDA найчалари қаттиқ CDA найчаларига қараганда 190 фоиз тезроқ парчаланган эди. Бу эса уларнинг қоғоз найчаларга нисбатан афзаллигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқот кўпикли CDA’ни экологик тоза материал сифатида бир марталик пластик буюмлар ва пенопласт ўрнига қўллаш мумкинлигини исботлайди. Бу усул океанлар ифлосланишини сезиларли даражада камайтириши ва келажакда барқарор ривожланишга ҳисса қўшиши мумкин.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Жаҳон | 00:53
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
-
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Фан-техника | 23:35 / 20.05.2025
Мавзуга оид

01:40 / 08.04.2025
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди

13:35 / 27.03.2025
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади

10:30 / 10.03.2025
Оқилона экологик сиёсат туфайли Антарктика устидаги озон қатлами тикланди — олимлар

16:22 / 05.03.2025