Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг гуманитар ёрдам бўйича харажатлари 7 йил ичида 140 фоизга ошди
БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг гуманитар ёрдамга сарф-харажатлари етти йил ичида 140 фоизга кўпайди. Бу жаҳоннинг турли давлатларидаги инқирозлар сабаб юз берган, дея маълум қилишди ташкилот вакиллари.
2015 йилда Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг қиймати 5,3 млрд долларни ташкил этди, 2009 йилда эса бу кўрсаткич – 2,2 млрд долларга тенг эди. Шу билан бирга, жаҳоннинг бирданига икки минтақаси – шарқий ва марказий Африка, шунингдек, Яқин Шарқ ҳамда шимолий Африкада – жиддий озиқ-овқат инқирозлари юз берди, уларга ташкилот умумий маблағларининг 70 фоизига яқини сарфланмоқда.
Айни дамда тўртта давлатда очарчилик юз бериши мумкин, ҳамда Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури бу давлатлардаги ишлар учун маблағлар етишмовчилигига дуч келмоқда. Нигерияда дастурлар 65 фоизгагина молиялаштирилган бўлса, Сомалида - 49, Жанубий Суданда – 33 ва Яманда – 37 фоиз. Бу давлатларда гуманитар ёрдам кўрсатишга қарийб 758 млн доллар етишмаяпти.
Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурига жаҳоннинг 77 мамлакатидаги 85 млн кишига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 9,1 млрд доллар керак.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026