09:22 / 24.07.2017
28176

Ижарачилар диққатига: Тошкентда «ATLAS» номли янги савдо ва кўнгилочар марказ очилиши кутилмоқда

12 000 м2 майдонда барча оила аъзоларимиз учун кўнгилочар воқеалар ва ёқимли харидлар!!! 

“ATLAS” савдо ва кўнгилочар маркази – бу энг замонавий, пиёдалар учун қулай, автотураргоҳлар мавжуд бўлган савдо майдони бўлиб, ташриф буюрувчилар учун қуйидаги лойиҳалар тақдим этилиши кўзда тутилган:

  • Умумий овқатланиш шохобчалари
  • Ўзбекистондаги энг катта ва энг замонавий бўлган болажонлар кўнгилочар ўйингоҳи (1 490м2)
  • Дунёга таниқли ва машҳур брендларга тааллуқли кийим-кечак, пойабзал ва турли аксессуарлар савдо дўконлари
  • Мобил операторлар салонлари
  • Дорихоналар
  • Кимёвий тозалаш шохобчалари.

Ушбу савдо ва кўнгилочар марказ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида жойлашади. Туманда асосан кўп аҳоли истиқомат қилади ҳамда барча инфраструктуралар мавжуд.  Маҳаллий аҳоли нуфузи 236 мингдан зиёд бўлиб, улардан деярли 160 минг аҳоли ушбу марказ якинида истиқомат қилади. Ташриф буюрувчи харидорларнинг ўртача ёш таркиби эса 20 ёшдан 45 ёшгачадир.

Ушбу мажмуада асосий дўконлар бу - «MEDIAPARK BOZORI» маиший техника ва электроника дўконлар тармоғи ҳамда «SENOR & SENORITA» уй жиҳозлари дўконлари тармоғи ҳисобланади.

Савдо ва кўнгилочар марказнинг фасад қисмида реклама жойлаштириш учун махсус ёритиш мосламалари билан жиҳозланган жойлар мавжуд бўлиб, у ерда ижарачилар ўз хизмат ва маҳсулотларини ташвиқот қилиш имконига эгадир. Шунингдек, ташқи фасадда кўча учун махсус видеотасвирли катта экран ҳам ташвиқот учун хизмат қилади.

Қуйида ташқи фасадда ташвиқот учун мўлжалланган видеоэкранни тақдим этамиз.

Барча қўшимча маълумотлар ва саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. + 998 98 360 25 25 ва  +998 95 170 07 04

Реклама ҳуқуқи асосида

Top