Ўзбекистон | 21:10 / 26.07.2017
7487
1 дақиқада ўқилади

Туркия вазири Шавкат Мирзиёев билан ҳарбий соҳадаги қўшма дастурлар ҳақида гаплашди

Фото: ЎзА

Бугун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли ЎзА мухбирига интервью берди

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, ўзаро муносабатларимизни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Бу учрашув бизни мамнун этди. 

Ўзбекистоннинг мудофаа қобилияти мустаҳкам, юқори салоҳият ва бой тажрибага эга. Бироқ муносабатларимизнинг ҳозирги ҳолатини мавжуд имкониятларимиз даражасида, деб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, амалий ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдик. 

Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз янги босқичда изчил давом этаётганидан мамнунмиз», деган туркиялик вазир.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид