Ёшлар илк бор Олий Мажлисда: қонун лойиҳалари муҳокамаси қизғин ўтди
31 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда кузатувчи сифатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бир гуруҳ фаол ёшлари иштирок этди. Ёшлар бевосита учта қонун лойиҳасининг муҳокамасига иштирок этди. Бу ҳақда Кун.uz’га Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлаб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида яратилган шарт-шароитлар, мажлислар заллари, ўқув хоналари, кутубхоналар билан яқиндан танишишди. Депутатларнинг иш жараёни ҳақида тасаввурга эга бўлишди.
Шундан сўнг, депутатлар ўз ишини “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳасинининг биринчи ўқиши муҳокамаси билан бошлади.
Фаол ёшларга кун тартибига қўйилган қонунларнинг лойиҳаси тақдим этилди. Қизғин баҳс-мунозоралар ичра “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги, “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонунларнинг лойиҳалари муҳокама қилинди.
Мажлисда қонун лойиҳаларининг иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида жамоатчилик, ёшлар, аёллар, кекса авлод вакиллари, турли соҳа экспертлари ва мутахассислари иштирокида муҳокама этилиши бўйича таклифлар билдирилди.
Таъкидлаш жоизки, йиғилишдан сўнг спикер ёшлар вакиллари билан алоҳида учрашиб, Олий Мажлисда бундай кейин ёшларга алоҳида эътибор берилиши, клублар ташкил этилиши ва улар билан мунтазам алоқа ўрнатилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар вакилларининг ушбу йиғилишга иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг 12 июлдаги парламент вакиллари билан ўтказилган йиғилишида илгари сурилган эди.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
20:25 / 23.07.2024