Ўзбекистон | 22:10 / 01.08.2017
35805
2 дақиқада ўқилади

ТАТУда имтиҳонлар қандай ўтди?

Фото: "Кун"

Бугун 1 август. Мамлакатимиздаги Олий таълим муассасаларида давлат тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Кун.уз ижодий жамоасининг иш куни одатий тартибдан бироз эртароқ бошланди. Камера ва овоз ёзиш жиҳозлари олий таълим муасссалари ва абитуриентларга қаратилган. Ҳамма ҳаяжон ва бетакрор ҳислар қуршовида. Имтиҳон жараёнига масъул шахслар эса зийрак ва ҳушёр. Дастлаб Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлдик. 

Маълумотларга қараганда бу йил Тошкент ахборот технологиялари университетига 12 мингдан зиёд абитуриентлар ҳужжат топширган бўлиб, улардан 1600 нафари талабалик сафига қабул қилинади. Айтиш керакки, бу йил давлат тест имтиҳонларида шаффофликни таъминлаш, адолат мезонларига тўла амал қилишга эришишга алоҳида аҳамият қаратилди. Хусусан, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳам жорий этилди. Жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университетида бармоқ излари орқали абитуриентлар шахсини аниқлаш бўйича махсус жиҳозлар қўлланди. Текширув ва назорат кучли. 

Аммо ташкилий ишлардаги камчиликлар ҳам йўқ эмас. Қуйидаги видеотасвирда абитуриентлар ва кузатувчилар учун шароитлар етарли даражада эмаслигини кўриш мумкин.

 

Мавзуга оид