Қонунчилик палатаси депутати вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Анварбек Матякубов вафот этди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.
Анварбек Матякубов ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси бўлган бўлиб, Хоразм вилоятидан сайланган депутатдир. Депутат бугун дафн этилган.
Матякубов кўп йиллар Хоразм вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2014 йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шу кунларда муҳокама қилинаётган янги таҳрирдаги "Ўрмон хўжалиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳам ушбу депутатнинг хизматлари катта бўлган.
Сайт таҳририяти Анварбек Матякубовнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
12:34 / 26.07.2024
Ўзбекистонда илк бор депутатлар сайлови аралаш тизимда ўтади
20:25 / 23.07.2024