Жамият | 19:01 / 03.08.2017
104239
1 дақиқада ўқилади

Ватан. “Қашқирлар макони” катта экранларга қайтмоқда (видео)

Туркия телеижодкорлари томонидан бир неча йиллар давомида суратга олиб келинаётган "Қашқирлар макони” (Kurtlar Vadisi) сериалининг давоми ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Лойиҳанинг янги қисмлари ўтган йили Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтариши воқеаларига бағишланади. Бу сафар ҳам бош ролни актёр Нажоти Шошмаз маромига етказиб ижро этган бўлиб, фильм воқеалари унинг атрофида юз беради.

"Қашқирлар макони. Ватан" фильмининг илк намойиши 29 сентябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу пайтгача фильмнинг тизер лавҳалари тақдим қилинмоқда. Лойиҳа муаллифларидан бирининг айтишича, лойиҳанинг келгуси қисмлари 2018 йилнинг илк кунларидан намойиш этилади ва бу "Қашқирлар маконида тартибсизликлар" номи билан экранларга қайтади.