Тожикистонда абитуриентлардан ярми тест имтиҳонларидан ўта олмади
Тожикистонда олий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқчи бўлган 96 минг 541 абитуриентдан ярми – 48 минг 734 нафари ўқишга кира олди. Қолган ярми эса тест имтиҳонларидан ўта олмаган.
Мамлакатнинг миллий тест маркази директори Хуршед Икромийнинг 4 августда журналистларга маълум қилишича, биринчи босқичда олинган баллар натижаларига кўра 69,2 минг абитуриент таълим муассасаларига тақсимлаш учун ўтказилганлар. Бироқ улардан 20 минг 466 нафари танланган мутахассисликлар бўйича тестдан ўта олмаган.
Икромийнинг айтишича, уларда талаба бўлиш учун ҳали имконият бор: мамлакат ОТМларида 16 минг 410 бўш ўрин қолгани сабабли улар қайта тестдан ўтишлари мумкин.
"Бироқ тиббиёт, миллий ва педагогика университетларида бўш ўринлар йўқ", деб айтди Икромий.
Маълум қилинишича, "Жамиятшунослик ва ҳуқуқ" ҳамда "Тиббиёт, биология ва спорт" кластерларида ўқишга топширувчилар сони энг кўп бўлган. Бу кластерларга кирувчи мутахассисликлар бўйича олий маълумот олмоқчи бўлган абитуриентлар сони 200 фоиздан ошиб кетган.
Табиий ва техник фанлар кластерида эса 86,43 фоиз бўш ўрин қолиб кетган.
Мавзуга оид
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
12:00 / 11.10.2024