Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида илгари судланган шахс яна эски ишларини давом эттираётганида қўлга олинди
Сергели туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида жорий йилнинг 8 август куни Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан илгари наркотик модда истеъмол қилиб ва сақлаб судланган шахс эски ишларини яна давом эттираётганида қўлга олинди.
Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Сергели туманида 7 август куни соат 17:30 да, 1953 йилда туғилган 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2–қисми билан судланган, Сергели туманида яшовчи Т.А.нинг уйи кўздан кечирилганида, темир шкафи ичида бўлган “Импра” номли чой қутисида 7,65 гр. “марихуана” гиёҳванд моддаси аниқланиб, расмийлаштириб олинган.
Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
08:25 / 18.03.2026