Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин Трампни Шимолий Кореяга нисбатан босиқроқ бўлишга чақирди
Фото: REUTERS
Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трампни Шимолий Корея атрофидаги тарангликнинг кучайишига олиб келадиган исталган қадамлардан тийилишга чақирди.
Улар ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотида Цзиньпин Хитой ҳам АҚШ кўзлаган мақсад – Шимолий Корея томондан ядровий таҳдидни бартараф қилишни кўзлашини айтган.
“Айни вақтда барча тегишли томонлар босиқлик намоён қилишлари ва яриморолда вазиятнинг кескинлашишига олиб келадиган баёнот ва ҳаракатлардан қочишлари керак”, деб айтган Цзиньпин.
Цзиньпиннинг айтишича, Корея яримороли муаммосини ҳал қилиш учун музокараларни қўллаб-қувватлаш керак ва Пекин бунга тайёр.
Ўз навбатида Трамп АҚШ Хитой билан бирга ўзаро манфаатли халқаро масалалар бўйича мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ Трамп Шимолий Корея АҚШнинг Тинч океанидаги ҳудуди бўлган Гуам оролига ракета зарбаси берса, унда бундан “жуда афсусланишини” айтганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
15:55 / 13.02.2026