19:37 / 14.08.2017
5289

Сьерра-Леонеда табиий офат сабаб қурбон бўлганлар сони 312 кишига етди

Сьерра-Леонедаги сув тошқинлари ҳамда кўчки юз бериши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 310 кишидан ортиқни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда AFP Халқаро Қизиқ Хоч қўмитаси маълумотларига асосан хабар берган.

Маълумотларга кўра, қурбонларнинг жасади ўликхонага етказилди. Таъкидланишича, ўликхона майдони “жуда кичиклик” қилган.

Маҳаллий ҳукумат маълумотига қараганда, айни дамда қутқарув амалиётида ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этмоқда.

Аввалроқ Сьерра-Леоне вице-президенти Виктор Фо пойтахт Фритаун яқинида жуда йирик кўчки юз бергани ҳақида хабар берганди.

Top