Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой интернет-гиганти Tencent’нинг 2-чоракдаги соф даромади 70 фоизга ошди
Хитой интернет-гиганти Tencent Holdings Ltd. жорий йилнинг 2-чорагида соф даромадини ўгшан йилнинг шу давридагига нисбатан 10,73 млрд юандан 18,2 млрд юангача (2,7 млрд доллар) оширди.
Компаниянинг даромади мобил ўйинлар соҳасида тушум ошиши ҳисобига ошган. Компаниянинг тушуми 59 фоизгача, яъни 56,6 млрд юангача ошган. Иккала кўрсаткич ҳам бозорда кутилаётган кўрсаткичлардан яхшироқ бўлган.
1-чоракда Tencent’нинг смартфонлар учун ўйинлар сотишдан қўлга киритган тушуми 54 фоизга, яъни 14,8 млрд юангача ошганди.
Хитой компаниясининг рекламадан олган тушуми апрель-июнда 55 фоизга, яъни 10,1 млрд юангача ошган.
Компанияга тегишли WeChat мессенжерининг фаол фойдаланувчилари сони июнь ойининг охирига 963 млн ни ташкил қилган ва бир йил ичида 19,5 фоизга кўпайган. Шу билан бирга, QQ мессенжери фойдаланувчилари сони 3,9 фоизга камайган.
Мавзуга оид
21:02 / 23.04.2025
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади
02:26 / 09.04.2021
Tencent’нинг энг йирик акциядори компаниянинг 15 миллиард долларлик акцияларини сотди
17:49 / 03.02.2021
Tencent коррупцияда гумонланган 100дан ортиқ ходимини ишдан бўшатди
10:46 / 01.04.2020