23:15 / 17.08.2017
46727

Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси ўринбосарлигидан кетди

Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари Хайрулла Нуриддинов ишдан олинган. Бу ҳақда «Кун.uz» манбаси маълумот берди.

Маълум бўлишича, у энди  «Ўзбекистон» телеканалига директор этиб тайинланган.

Муқаддам Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телерадиоканалида директор бўлган Нуриддинов шу йилнинг февралида МТРК раисига ўринбосар бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида МТРК раҳбариятида ўзгариш рўй берган, Хуршид Мирзоҳидов раисликдан кетиб, унинг ўрнига Бобур Ботирович Алихонов тайинланганди.

Хайрулла Нуриддинов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.

1999 йилда «Жасорат» медали, 2005 йилда эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» давлат мукофотлари билан тақдирланган.

2006—2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг «Ёшлар» телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид
Top