Иқтисодиёт | 21:15 / 21.08.2017
27024
1 дақиқада ўқилади

Москва собиқ иттифоқнинг сўнгги ташқи қарзини узди

Фото: ТАСС, Максим Новиков

Россия 8 августда Босния ва Герцеговинага бир вақтда 125,2 млн доллар тўлаб, собиқ иттифоқнинг бу давлат олдидаги қарзини узди. Бу ҳақда Россия молия вазирлигида маълум қилинган.

Россия ҳукумати ҳамда Босния ва Герцеговина вазирлар кенгаши ўртасидаги собиқ Иттифоқнинг у ва Югославия ўртасидаги савдо айланмаси билан боғлиқ мажбуриятларини тартибга солиш ҳақидаги келишувга кўра, Босния ва Герцеговина олдидаги 125,2 млн долларлик қарз узилди. Бу келишув 2017 йил 21 март куни имзоланган ва 20 июлда кучга кирган.

Босния ва Герцеговина собиқ иттифоқ ёки Россиянинг ҳали қарзи узилмаган сўнгги хорижий кредитор давлати бўлган.

Россиянинг ташқи қарзи қисмида фақатгина Жанубий Корея олдидаги 594,3 млн долларлик қарз тўланмаган бўлиб қолмоқда. Икки давлат ўртасидаги келишувга кўра, бу қарз 2025 йил охиригача узилади. 

Мавзуга оид