Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган байрам дастури аввалги йилларда ташкил этилганларидан фарқ қилади. Бу ҳақда байрам дастурини ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзоларидан бири Kun.uz нашрига хабар берган.
Маълум қилинишича, бу галги дастур Алишер Навоий номидаги Миллий боғ бош саҳнасида эмас, «Ўзбекистон халқаро форумлар саройи»да концерт кўринишида ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, унда хорижий санъаткорлардан бири иштирок этиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 28 августда ўтказилиши режалаштирилган Шарқ тароналари мусиқа фестивалининг тантанали концерт дастурида иштирок этган маҳаллий санъаткорлар кейинги катта тадбирда иштирок этмайди.
Манбанинг маълумот беришича, бу ҳолатда Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонованинг ҳар иккала концертда иштирок этиши истисно саналади. Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган концерт ташкилий масаласида эстрада хонандаларига катта эътибор қаратилган.
Мавзуга оид
10:00 / 05.03.2026
Миллий боғда катта қурилиш: дарахт кесилгани учун ким жавоб беради?
21:22 / 17.03.2025
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
22:34 / 28.08.2024
Тошкент метросининг ёпиқ вестибюллари очилмоқда
15:43 / 01.02.2024