Жаҳон | 21:22 / 23.08.2017
6619
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Пентагон раҳбари билан учрашди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркиялик ва америкалик амалдорлар ҳамроҳлигида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан учрашди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, томонлар Сурия ва Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги сақлаб қолиниши зарурлигини ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашни қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб ўтишган.
Ахборот агентлиги манбаларининг айтишича, Эрдўған Мэттисга Туркия АҚШ курдларнинг “Халқ муддофааси отрядлари”ни қўллаб-қувватланаётганидан ташвишланаётгани маълум қилган.
Бундан аввал Мэттис Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ва Ироқ Курдистони раҳбари Масъуд Барзоний билан учрашган.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019