Жаҳон | 22:33 / 23.08.2017
31504
1 дақиқада ўқилади

Терракота армияси яратилиши сири очилди

Фото: Ge Yinian ZUMAPRESS.com / Globallookpress

Хитойлик ва британиялик олимлар гуруҳи “терракота армияси”– Хитой императори Цинь Шихуанди мақбарасида кўмилган минглаб аскарлар ва отлар ҳайкаллари қандай яратилганини аниқлашга муваффақ бўлдилар. Бу тадқиқот ҳақидаги маълумотлар Antiquity журналида чоп этилди.

Олимлар “армия” яратилган лой таркибини таҳлил қилиб, ҳайкаллар учун хом ашё мақбара яқинидаги жойдан олингани ҳақидаги хулосага келишган. Ўша замонларда олинган лой турли устахоналар орасида тақсимлаб чиқилган. Бундан ҳайкалларни яратишда қўлланган қоришмалар таркибининг турфалиги дарак бермоқда.

Ҳайкаллар тана қисмлари алоҳида ясалган, баъзи қисмлар эса ҳаттоки қолипларда қуйилган. Олимларнинг айтишича, аскарларнинг 10 тага яқин асосий юз шакллари бўлган. Сўнгра уларга индивидуал қиёфалар берилган.

Ҳайкаллар печларда пишитилгандан кейин бўялиб, лак билан қопланган.

Шу билан бирга олимлар ҳайкаллар яратилган устахоналар қаерда жойлашган бўлганини ҳали аниқлашга муваффақ бўлмаганлар.

Мавзуга оид